Тошкентнинг 5 та тумандаги электрдаги носозлик метро ҳаракатига ҳам таъсир қилди

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилди. Ҳолат метро поездлари ҳаракати ва бекатлардаги ёритиш тизимига ҳам таъсир қилган.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 4 июнь куни соат 12:41 да Тошкент иссиқлик электр станциясидаги трансформаторда носозлик юзага келган. Шу сабаб Мирабод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим жойларида электр ўчган.
Носозлик соат 13:01 да бартараф этилган, соат 13:22 га келиб эса барча истеъмолчилар электр таъминотига қайта уланган.
Шаҳар электр тармоғидаги узилиш сабаб "Ўзбекистон", "Чилонзор" ва "Юнусобод" йўналишларида ҳам қисқа муддатли муаммолар кузатилган. Метро мутахассислари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун захира генераторларини ишга туширган.





























Изоҳлар 0
…