20 апрел куни АҚШ Давлат департаменти 2017 йил давомида Инсон ҳақ-ҳуқуқларига оид амалиёт ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботни Давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан тақдим этди.
Унга кўра, АҚШ бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркинлик ва озодликни таъминлашда камарбаста бўлиши таъкидланган. АҚШ Давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан нутқи давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий тенденция кузатилаётган мамлакатлар қаторида Ўзбекистондаги ўзгаришларга ҳам муносабат билдирди.
«Мамлакатда қилиниши кутилаётган ишлар кўплигига қарамай, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётган стратегик ислоҳотлар дастурини қабул қилди. Саккиз нафар маҳбуснинг (журналист ва сиёсий фаоллар назарда тутилмоқда - таҳр.) озод этилиши шу ижобий ўзгаришлар жумласидандир», дейди у.
Ҳисоботда Россия, Туркия, Венесуэла билан юз бераётган сиёсий ўзгаришлар танқид қилинган. Амалдор Магнитский рўйхатига киритилиши назарда тутилган бандлар бўйича қисқа маълумотлар берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди