900
Бокс. Лазизбек Муллажонов Кункабаевни енгиб, Осиё чемпионига айланди, Жаъфаровда ҳам олтин
Фото: Бокс федерацияси
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари 12 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
-75 кг вазн тоифаси вакили Саиджамшид Жаъфаров финалда Қозоғистон вакили Нурқанат Райис устидан ишончли ғалабага эришиб, олтин медалга эга чиқди.
Одилжон Аслонов (80 кг) мезбонлар вакили Ҳуссейн Эйшайшга ютқазиб қўйди. Мадиёр Саидраҳимов (92 кг) эса қозоғистонлик Айбек Оралбайга енгилиб, кумуш медалга эга чиқди.
Супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилган Лазизбек Муллажонов қозоғистонлик тажрибали Камшибек Кункабаевга қарши рингга чиқди. Унда Муллажонов ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланди.
Шунингдек, Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков ва Руслан Абдуллаев ўз жангларида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатида 5 та олтин, 2 та кумуш ва битта бронза билан якунлади.
Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков, Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Муллажонов “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди