Хабарингиз бор, 14 апрель тонгида “UFC 300 “ турнири старт олади. Мазкур жанг кечасининг карди жуда қизиқарли тузилган. Ассосий карднинг ҳар бир тўқнашуви муросасиз ўтиши аниқ. Биз анъанага мувофиқ ўзбек яккакураш олами вакилларига Чарльз Оливейра ҳамда Арман Царукян жанги борасида мурожаат қилдик.
Жасур Алижонов – мураббий
-Бу жанг мен учун ҳам жуда қизиқ. Дивизионнинг энг ноодатий жангчилари сарасига киришади. Ҳар иккисининг “арсенали” жуда бой. Зарбалар, сабмишенлар... Тўғриси, бу жангдаги имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. Омади келган ғалаба қозонади.
Ризо Сафаров – мураббий
Бу жанг борасида фикр юритадиган бўлсак, Оливейранинг ўзининг “фишка”лари бор. “Партер”, зарбалари ҳам яхши шаклланган. Царукян ёш, ғалабага чанқоқ. Ҳозирда у “партер”дан ҳимоя устида ишламоқда. Қолаверса, жисмоний ҳолати ҳам жуда зўр. Бироқ, Царукяннинг ғалабаларига эътибор қаратсак, биргина кучли рақиб Дариушни мағлуб этганини кўрамиз. Махечевдан, Гамротдан ютқазди. Оливейра эса биласиз Махачевдан ташқари бари ТОП ларни уриб чиқди. Шундай бўлса-да, баъзан тажриба асқотиши мумкин. Баъзан эса, ёшлик ўз сўзини айтиши мумкин. Имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим.
Достон Бозоров – ММА жангчиси
Қизиқарли жанг бўлади. Тўғри, ҳозир Арман Царукян жуда яхши жисмоний ҳолатга эга. Қолаверса, ёш ва иштиёқи юқори. Ислам Махачевга қандай қаршилик кўрсатганига ҳам гувоҳи бўлганмиз. Аммо Оливейра ўта тажрибали... Айнан ушбу тажриба Оливейрага асқотади, деб ўйламан. Имкониятларни 60/40 дея баҳолаган бўлардим. Албатта, Оливейра фойдасига!
Фирдавс Ҳасанов – ММА жангчиси
Умуман олганда буларнинг жангида имкониятларни тенг дея баҳолаган бўлардим. Лекин Арман Царукян нисбатан ёш ва ғалабага оч, десам янглишмаган бўламан. Лекин Оливейрани мағлуб этиш осон эмас. Улкан тажриба эгаси, шунинг учун бу жангда ким хато қилса, ўша мағлубиятга учрайди. Имкониятларни юқорида айтиб ўтганимдек, 50/50 дея баҳолаган бўлардим.
Жавоҳир Имомов – ММА жангчиси
Бу жанг менимча карддаги энг қизиқарли баҳслардан бири бўлади. Имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. Чарльзни зарба йўллаш техникасини барибир устун деб биламан. Царукянни кураши эса, Махачевникидай эмаску, ўхшаб кетади. Босим, назоратни яхши қилади. Оливейра ўша “партер”даги вазиятни ўзи бериб, оғриқли усулларни қўллашга ҳаракат қилса керак. Агар, Оливейра “Бэк-маунт”га ўтиб олса, бўғиб қўйиши аниқ. Яна бир “фактор” Арман Царукянни ёш ва ғалабага чанқоқ эканлиги унга устунлик бериши мумкин. Хуллас, имкониятларни тенг баҳолаган бўлардим.
Рамазон Темиров – ММА жангчиси
“UFC 300” турнирининг “файт-кард”и жуда яхши тузилган. Қизиқарли жанглар кўп. Улардан бири Царукян-Оливейра жанги бўлади, деб айта оламиз. Бир-бирига мос рақиблар. Мен Арман Царукянни имкониятларини юқори баҳолаган бўлардим. Ў2йлайманки, бу жангда Царукян ғалаба қозонади.
Шукрулло Юлдашев – ММА жангчиси
Супер жанг бўлади. Ҳар доим, Чарльз Оливейрани имконияти паст баҳоланган. Мисол учун, Тони Фергюсон, Дастин Порье, Жастин Гэтжи, Майкл Чендлерлар билан жангда кўпчилик унинг ғалаба қозонишига ишонмаган эди. Аммо, у чиқди ва барчасини янчиб ташлади. Царукянга қарши жангда ҳам унга паст баҳо бериляпти. Лекин яна чиқади ва Царукянни ҳам “ухлатиб” қўяди. Узоғи 2-раундда жанг якунланади. Имкониятларни 70/30 дея баҳолайман. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади