date
views 89

Бокс. Ёшларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медалга сазовор бўлди

Бокс. Ёшларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медалга сазовор бўлди
Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Барча ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

Кумуш медаль:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

Бронза медаль:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Ёшларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медалга сазовор бўлди