Валдано Арбелоа футболчиларга ишонч беради, дея таъкидлади

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Хорхе Валдано жамоа бош мураббийи сифатида ишлаётган Алваро Арбелоанинг фаолиятига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Валдано фикрича, Арбелоа футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш вазифасини жуда яхши бажармоқда. У «Вильярреал»га қарши ўйинда жамоа кўрсатган мотивацияни ҳам алоҳида эътироф этиб, уни жуда юқори даражада деб баҳолади, дея хабар берди Deporte Plus+.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа 12 январь куни «Реал» бошқарувини қўлга олган ва мураббийлик курсисида Хаби Алонсони алмаштирган. Шундан бери мадридликлар тўртта учрашув ўтказиб, уч марта ғалаба қозонди ва бир бор мағлуб бўлди.
Ла Лиганинг 21-туридан кейин «қаймоқранглилар» турнир жадвалида 51 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!