date

Шевченко «Рома»га қайтиш таклифини рад этганини айтди

Шевченко «Рома»га қайтиш таклифини рад этганини айтди

2006 йилда украиналик ҳужумчи Андрей Шевченко Италия футболини тарк этиб, Англияга йўл олди. Бироқ икки йил ўтиб, Англиядаги фаолияти кутилганидек кечмаётгани аён бўлган пайтда, у А Серияга қайтиш имкониятига ҳам эга эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шевченконинг айтишича, 2008 йилда «Рома» бош мураббийи бўлган Лучано Спаллетти уни жамоага чорлаган, аммо футболчи бу таклифни қабул қилмаган. У Италияга қайтишга қарор қилганида ҳам, фақат «Милан» сафида ўйнашни истаганини таъкидлади.

Сўнгги йилларда Шевченко мураббий сифатида унчалик катта натижаларга эриша олмади, шунингдек, сиёсатда ҳам ўзини синаб кўришга уриниб кўрган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шевченко «Рома»га қайтиш таклифини рад этганини айтди