date

ПСЖ Дембеле жароҳати юзасидан расмий маълумот берди

ПСЖ Дембеле жароҳати юзасидан расмий маълумот берди

Парижнинг «ПСЖ» клуби расмий сайти орқали футболчиларнинг тиббий ҳолати бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди. Унда Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши учрашувда жароҳат олган ҳужумчи Усмон Дембеле ҳақида ҳам сўз боради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб хабарига кўра, Дембеле болдир мушагида ноқулайлик сезгани сабаб яқин кунларда машғулотларни спорт залида давом эттиради.

Шу тариқа, франсуз футболчи шанба куни Лига 1 доирасида «Мец»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Фабиан Руис индивидуал машғулотларни қайта бошлагани ҳам қайд этилди.

Ҳозирда «ПСЖ» Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ланс»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Дембеле жароҳати юзасидан расмий маълумот берди