date

Марсело Галярдо “Ривер Плейт” бош мураббийлигидан кетади

Марсело Галярдо “Ривер Плейт” бош мураббийлигидан кетади

Аргентинанинг “Ривер Плейт” клуби бош мураббийи Марсело Галярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб расмий сайти бу борадаги баёнотни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис 26-февраль куни “Банфилд”га қарши ўтказиладиган чемпионат учрашувидан сўнг лавозимини топширади. Галярдонинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг сўнгги натижалари қониқарсиз экани билан изоҳланмоқда: ҳозир “Ривер Плейт” турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Галярдо мураббийлик фаолияти давомида “Ривер Плейт”ни икки бор бошқарган. У 2014–2022 йиллар оралиғида клуб билан 14 та совринни қўлга киритган, жумладан мамлакат чемпионлиги ва Либертадорес кубогида икки марта ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Галярдо “Ривер Плейт” бош мураббийлигидан кетади