Манчестер Юнайтед Боруссия Дортмунд ҳимоячиси учун 40 млн евро тикмоқда

Боруссия Дортмунд марказий ҳимоячиси Вальдемар Антон фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Те Миррор нашрининг хабар беришича, Манчестер Юнайтед германиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун 40 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. Клуб скаутлари футболчининг ўйинларини бир неча бор бевосита кузатиб боришган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни устувор вазифа деб билмоқда. Жамоанинг асосий ҳимоячилари Маттижс де Лигт ва Лисандро Мартинез тез-тез жароҳат олаётгани сабабли, клуб раҳбарияти Антон номзодини асосий нишон сифатида белгилаган. Аввалроқ ушбу футболчига Астон Вилла ва Атлетико Мадрид клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Бироқ, Боруссия Дортмунд ўз етакчисини қўйиб юбориш ниятида эмас. Нико Ковак қўл остидаги жамоада ҳимоячилар билан боғлиқ муаммолар мавжуд: Никлас Сюле фаолиятини якунлаган, Эмре Кан эса оғир жароҳат олиб сафдан чиққан. Шунга қарамай, 29 ёшли ҳимоячига бўлаётган катта қизиқиш трансфер ойнасининг асосий воқеаларидан бирига айланиши мумкин.
Вальдемар Антон ҳозирда Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Юлиан Нагельсманн уни нафақат марказий ҳимояда, балки зарурат туғилганда ўнг қанотда ҳам синаб кўриши кутилмоқда. Футболчининг Дортмунд клуби билан амалдаги шартномаси 2028-йилга қадар имзоланган.





























Изоҳлар 0
…