Бет Меад Манчестер Сити билан уч йиллик шартнома имзолади

Англия аёллар терма жамоаси юлдузи Бет Меад расман Манчестер Сити аъзосига айланди. Ўтган ойда Арсенал жамоасини тарк этиши маълум бўлган ҳужумчи янги клуби билан уч йиллик шартномага имзо чекди. Шимолий Лондонда тўққиз йил фаолият юритиб, барча мумкин бўлган соврунларни қўлга киритган Меад эндиликда фаолиятида янги саҳифа очади ва ўзининг шериги Вивианне Миедема билан яна бир жамоада тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Манчестер Сити ўтган мавсумда аёллар ўртасидаги Англия Премер-лигаси ва Англия кубогида ғолиб чиқиб, "дубл" қайд этган эди. Клуб спорт директори Тересе Сжогран Бет Меад каби тажрибали ва юқори маҳоратли футболчининг келиши жамоани янада кучайтиришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Меаднинг йирик турнирлардаги тажрибаси клубнинг Чемпионлар лигасидаги иштироки учун жуда муҳим ҳисобланади.
Бет Меад трансфери ҳақида гапирар экан, Манчестер Сити услуби унинг ўйинига жуда мос келишини ва мураббий билан суҳбатдан сўнг бу қарорга келиш қийин бўлмаганини айтди. "Сити ўтган мавсумда ажойиб натижалар қайд этди ва мен бу жамоанинг бир қисми бўлишдан фахрланаман. Бу ерда ўз ўйинимни янги даражага олиб чиқа олишимга ишонаман", — деди англиялик вингер.
Янги мавсумда Манчестер Сити таркибида рақобат янада кучайиши кутилмоқда. Жамоада Лаурен Ҳемп, Аоба Фужино ва Мэри Фовлер каби иқтидорли футболчилар борлигига қарамай, Чемпионлар лигасидаги иштирок сабабли таркибни кенгайтириш зарур эди. Бош мураббий Андреэ Жеглертз эндиликда ҳужум чизиғида кўпроқ ротация қилиш имкониятига эга бўлади.






























Изоҳлар 0
…