Бавария Олисе учун 500 миллион евролик таклифни ҳам рад этишга тайёр

Пари Сен-Жермен жамоасининг Майкл Олисе бўйича узоқ кутилган режалари Бавария томонидан кескин рад этилди. Мюнхен клуби раҳбарияти Франция терма жамоаси вингерини ҳар қандай суммага бўлса ҳам сотмаслигини ва у жамоанинг дахлсиз аъзоси эканини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
PSJ кўп йиллардан буён ушбу иқтидорли футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган эди, бироқ Бавария музокаралар учун эшикларни бутунлай ёпди. Олисе ўзининг ажойиб ўйинлари билан немис гранди учун нақадар муҳим эканини исботлади. У 52 та учрашувда 22 та гол ва 31 та голли узатмани амалга ошириб, клубнинг узоқ муддатли лойиҳаларидаги марказий фигурага айланди.
ЛЪEқуипе нашри хабарига кўра, Бавария мутасаддилари футболчининг келажаги борасидаги миш-мишларга нуқта қўйишган. Клуб раҳбариятидан бири: "У ҳатто 200 миллион евро эвазига ҳам кетмайди", дея таъкидлаган бўлса, бошқа бир вакил: "Олисе нинг нархи йўқ. Уни 500 миллион еврога ҳам сотмаймиз", деб қўшимча қилган.
Ҳозирда Мюнхен клуби Майкл Олисе билан амалдаги шартномани 2031-йилгача узайтириш устида ишламоқда. Янги келишувга кўра, футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади ва у Гарри Кейн каби юлдузлар қаторида клубнинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидан бирига айланади.































Изоҳлар 0
…