
Ўзбекистон чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Миллий» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келди.
31-дақиқада майдон эгалари стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди. Бурчак зарбасидан сўнг Азизбек Ҳайдаров рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб жамоасини олдинга олиб чиқди.
60-дақиқада Абдулла Абдуллаев «Бунёдкор»нинг икинчи голини урди ва якуний ҳисобни ўрнатди.
Суперлига, 25-тур
«Бунёдкор» – «Навбаҳор» 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 31 Ҳайдаров, 2:0 – 60 Абдуллаев.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Дилшод Жўраев, Дилшод АҲмадалиев, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Хуршид Ғиёсов (Миржаҳон Мираҳмадов, 80), Азизбек Ҳайдаров (Абдулла Абдуллаев, 54).
«Навбаҳор»: Ботирали Эргашев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов, Аюбхон Нўъмонов (Дарко Никач, 46), Азизбек Турғунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 62), Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев 73, Ҳошимов 85.
Манба: www.uff.uz
Ўзбекистон ЧемпионатиБунёдкор НавбаҳорМиллий СтадионБурчак ЗарбаГоллар РўйхатиСтандарт ВазиятТурФутбол УчрашувиЖамоа Ўйини Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар