12:20 / 25.12.2018
3 110

Ироқ ўртоқлик баҳсида Хитойни мағлуб этди, Эрон эса Фаластин билан дуранг ўйнади

Ироқ ўртоқлик баҳсида Хитойни мағлуб этди, Эрон эса Фаластин билан дуранг ўйнади
Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик кўраётган бир қатор терма жамоалар ўртоқлик ва назорат ўйинларида иштирок этишди.

Бугун Ироқ термаси Хитой билан баҳс юритди. Унда ироқликларнинг қўли баланд келди.

Аҳмад Иброҳим ва Муҳаннад Алининг голларига хитойликлар Ву Лининг пенальтидан киритган тўпи билан жавоб қайтаришди.

Яна бир баҳсда Эрон терма жамоаси Фаластин билан куч синашди ва кутилмаганда муроса йўлини танлади.

Иккинчи бўлим дебютида Меҳди Тареми форсларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиши арафасида Жанатан Кантиллана мувозанатни тиклади.

Ўртоқлик ўйинлари

Ироқ – Хитой 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар:
1:0 – 22 Иброҳим, 1:1 – 43 Ли, 2:1 – 96 Али.

Четлатиш: Ли Йиминг (82).

Фаластин – Эрон 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
0:1 – 50 Тареми, 1:1 – 87 Кантиллана.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ироқ ўртоқлик баҳсида Хитойни мағлуб этди, Эрон эса Фаластин билан дуранг ўйнади