date
views 5 633

Австралия Осиё кубоги-2015 пайтида ҳар куни 1 млн доллардан даромад қилади

Австралия Осиё кубоги-2015 пайтида ҳар куни 1 млн доллардан даромад қилади

Австралия ҳукумати Осиё кубоги-2015 мусобақасидан оладиган даромад борасида молиявий режаларни эълон қилди. Бу ҳақида “www.afr.com” маълумотига асосланиб, “std.uz” сайти хабар беради.

Унга кўра, мезбон давлат 3 ҳафта давомида ҳар куни 1 миллион доллардан даромад олмоқчи.

Мусобақа 9 январь куни Австралия ва Кувайт ўртасидаги ўйин билан бошланади ва 23 кун давом этади. 16та терма жамоа ўртасидаги 32та ўйинга Сидней, Мельбурн, Брисбен, Ньюкасл ва Канберра шаҳарлари мезбонлик қилади. Демак, Австралия ялпи ички маҳсулоти 23 миллион долларга ошади. Турнирдан кейин эса яшил қитъага борадиган туристлар сони 15 фоизга ошиши кутилмоқда.

Осиё кубогини 2,5 миллиард мухлис ТВ орқали кузатиб бориши тахмин қилинмоқда. Ўйинларни 500 мингдан ортиқ мухлислар стадиондан кузатиб бориши, шундан 30 минг нафари хорижлик мухлислар бўлиши кутилмоқда.

Маҳаллий ташкилий қўмита бошлиғи Майкл Брауннинг маълум қилишича, мусобақани ташкил этишга 240 миллион доллар сарфланади. Чипталар савдосидан эса, 20 миллион доллар даромад олинади.

Манба: Kun.uz
Фото: std.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия Осиё кубоги-2015 пайтида ҳар куни 1 млн доллардан даромад қилади