2027 йилда нима бўлади? Олимлар бутун дунёни огоҳлантирди

2 дақиқа ўқиш26.7K
2027 йилда нима бўлади? Олимлар бутун дунёни огоҳлантирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тинч океанида шаклланаётган кучли Эл-Нино ҳодисаси 2027 йилни рекорд даражадаги энг иссиқ йилга айлантириши мумкин.
  • Буюк Британия Метеорология идораси маълумотига кўра, океан юзаси ҳарорати одатдагидан 2 даражадан кўпроқ юқори, йил охиригача эса бу тафовут 3 даражадан ошиши эҳтимоли бор.

Тинч океанида шаклланаётган Эль-Ниньо ҳодисаси сўнгги бир асрда кузатилган энг кучли жараёнлардан бирига айланиши мумкин. Буюк Британия Метеорология идораси ушбу табиий иқлим ҳодисаси 2027 йилни рекорд даражадаги энг иссиқ йилга айлантириши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди.

Метеорология идорасининг узоқ муддатли прогнозлар бўлими раҳбари профессор Адам Скайф Эль-Ниньо сигнали ҳозирча «мисли кўрилмаган» даражада эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, прогнозларда илгари бундай кучли Эль-Ниньо кузатилмаган.

Айни пайтда Тинч океанидаги денгиз юзаси ҳарорати одатдагидан 2 даражадан кўпроқ юқори. Йил охирига бориб бу тафовут 3 даражадан ошиб кетиши мумкин.

Айрим иқлим гуруҳлари эса ҳароратдаги фарқ 4 даражагача етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Агар ушбу прогнозлар ўзини оқласа, олимлар бу ҳодиса сўнгги 500 ёки ҳатто 1000 йил ичидаги энг кучли Эль-Ниньо бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.

Эль-Ниньо дунё иқлимига қандай таъсир қилади?

Эль-Ниньо одатда ҳар 2–7 йилда бир марта юзага келади. Бу жараён даврида Тинч океанидаги пассат шамоллари заифлашади ёки ўз йўналишини ўзгартиради. Натижада илиқ сувлар океаннинг шарқий қисми томон силжийди.

Океандан атмосферага катта миқдорда иссиқлик чиқиши эса бутун дунёдаги ҳарорат ва ёғингарчилик тартибига таъсир кўрсатади. Шу боис Эль-Ниньо нафақат Тинч океани атрофидаги мамлакатлар, балки сайёранинг турли ҳудудларида об-ҳаво шароитларининг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар Эль-Ниньо таъсири аллақачон сезила бошлаганини қайд этмоқда. Ҳиндистонда муссон ёмғирлари одатдагидан камайгани, Атлантика океанида эса довуллар фаоллиги пасайгани кузатилган.

Австралияда қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари хавфи кучайиши мумкин. Жанубий Америка ҳамда АҚШнинг жанубий ҳудудларида эса аксинча, сув тошқинлари эҳтимоли ортиши кутилмоқда.

Буюк Британияда куз ва қиш ойларида ёғингарчилик ҳамда бўронлар кучайиши мумкин. Метеорология идораси прогнозларига кўра, Эль-Ниньо таъсирида Жанубий яримшарнинг айрим ҳудудларида кучли қурғоқчилик, Шимоли-Ғарбий Европада эса нам ва бўронли об-ҳаво кузатилиши эҳтимоли бор.

2027 йил иссиқлик рекордини янгилаши мумкин

Метеорология идораси иқлимшуноси Ник Данстоуннинг таъкидлашича, кучли Эль-Ниньо даврида океандан атмосферага жуда катта миқдорда иссиқлик чиқади. Бу эса глобал ҳароратнинг янада ошишига олиб келиши мумкин.

Мутахассис шу сабабли 2027 йил 2024 йилда қайд этилган энг иссиқ йил рекордини янгилаши эҳтимоли жуда юқори эканини айтди.

Маълумот учун, Эль-Ниньо — Тинч океанининг экваториал қисмидаги сувлар одатдагидан сезиларли даражада исиб кетиши билан боғлиқ табиий иқлим ҳодисаси. У дунёнинг турли минтақаларида ҳарорат, ёғингарчилик ва шамол режими ўзгаришига олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?