Дунёдаги энг кекса тирик инсон: Британиялик аёл узоқ умр сирини учта қоида билан изоҳлади!

Британиялик Этел Катерхем 117 ёшини нишонлади. 1909 йил 21 августда туғилган аёл ҳозирда Гиннес рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг кекса тирик инсон сифатида тан олинган.
Этел Катерхем ҳаёти давомида дунёда юз берган улкан тарихий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлган. У икки жаҳон урушини бошдан кечирган.
Шунингдек, у қирол Эдуард VII ҳукмронлиги даврида туғилган, ҳозир ҳаёт бўлган сўнгги инсон ҳисобланади.
117 ёшга кирган Этелнинг ҳаёти бир асрдан ортиқ вақт давомида давом этган ноёб умр йўли сифатида эътибор тортмоқда. Этел Катерхем ўзининг узоқ умр кўришини мураккаб сирлар билан боғламайди. Аксинча, у ҳаёт давомида амал қилган оддий тамойилларни айтиб ўтган.
“Жанжаллардан қочинг, бошқаларни тингланг ва ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланинг.”
Унинг фикрича, ҳаётдаги ортиқча низолардан узоқ бўлиш, атрофдагиларни тинглаш ва ўзига ёқадиган машғулот билан шуғулланиш инсон ҳаётини мазмунли қилиши мумкин.































Изоҳлар 0
…