8 ёшида 198 см эди: Каран Сингх энди 2,5 метрга яқин бўй билан эътибор марказида!

8 ёшида 198 см эди: Каран Сингх энди 2,5 метрга яқин бўй билан  эътибор марказида!

Ҳиндистонлик Каран Сингх болалигидан бўйи билан эътибор марказида бўлиб келади. У 8 ёшида 198 сантиметр бўйи билан янгиликлар сарлавҳаларига чиққан эди.

Энди бўйи 250 см га яқинлашган

17 ёшли Каран яқинда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўйи тахминан 8 фут 2 дюйм — 250 сантиметр эканини маълум қилди.

Унинг WWE афсонаси Буюк Хали билан учрашуви акс этган видео эса интернетда катта қизиқиш уйғотди.

Видеода Каран Сингх ҳатто Буюк Халидан ҳам баландроқ кўринади. Хали у билан гаплашиш учун бошини юқорига кўтаришга мажбур бўлган.

“Ҳали ҳам ўсмоқда” деган хабарлар тарқалди

Хорижий ОАВ Каран Сингхни қарийб 2,5 метр бўйли 17 ёшли йигит сифатида тилга олмоқда. Айрим хабарларда унинг ҳали ҳам бўй ўсиши давом этаётгани айтилган.

Ижтимоий тармоқларда эса унинг сурат ва видеолари остида турли изоҳлар қолдирилмоқда.

Сизнингча, Каран Сингхнинг бўйи яна қанча ўсиши мумкин?

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар