Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Президент фармонига кўра, 31 август, душанба куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.
Шунга кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 29 августдан 1 сентябргача кетма-кет 4 кун дам олади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса дам олиш кунлари 30 августдан 1 сентябргача давом этади. Бу ҳолатда улар 3 кун дам олишади.
2 сентябрь, чоршанба куни одатий иш куни ҳисобланади.































Изоҳлар 0
…