Фото: Getty Images
16 декабрь куни ФИФА ташкилот собиқ раҳбари Йозеф Блаттер ва собиқ вице-президенти Мишель Платини устидан Швейцария судига мурожаат қилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.
ФИФА 2011 йилда французга асоссиз тўланган 2 миллион еврони қайтаришни талаб қилмоқда. Ҳаттоки Швейцария Федерал Олий суди 2 миллион евро миқдоридаги ушбу совғани «асоссиз тўлов» дея ҳисобланишини тасдиқлади.
Суд ҳукми билан икки миллион евро собиқ раҳбарлар томонидан қайтариб берилса, қайтарилган маблағ фоизлар, қўшимча интизомий харажатлар ва жарималар кўринишида биринчи навбатдаги ФИФАнинг футболни ривожлантириш дастурига йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Йозеф Блаттер ва Мишель Платини 2015 йилда 8 йилга футболга алоқадор ишлардан четлатилганди. Кейинчалик бу муддат 6 йилга қисқартирилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин