
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Куйонг шаҳрида ўтаётган кўргазмали мусобақада собиқ севгилиси болгариялик Григор Димитровнинг кийимини танқид қилди.
Григор, Мария ва германиялик Лаура Зигемунд бир вақтда интерьвю бераётган вазиятда, Шарапова ҳамда Димитров ўртасида шундай суҳбат бўлди:
– Нега айнан сариқ шортик?, – дея сўради Мария.
– Ёқдими?, - деди Димитров.
– Йўқ.
– Жиддий айтаяпсанми?
– Ҳа. Умуман ёқмади.
– Менга эса сариқ ранг ёқади!
Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Мария ва Григорий ўртасида кучли муҳаббат бўлган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар