3 033
Амит, Маккормак, Конкабаев....Олимпиада ўйинларида боксчиларимизга кимлар асосий рақиб бўлиши мумкин?
24 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида ҳамюртларимиз бокс мусобақаларида ўз иштирокларини бошлайди. Бугун бўлиб ўтган қуръа натижалари баъзи боксчиларимизга омадли келган бўлса, баъзиларига дастлабки босқичларданоқ қийин рақибларни рўбарў келишига сабаб бўлиши мумкин. Қуйида ҳар бир вазн тоифасида энг асосий рақиблар бўлиши кутилаётган боксчиларни сизларга таништиришга ҳаракат қиламиз.
-52 кг: 26 июль Шаҳобиддин Зоиров - Чифтчи Батухан (Туркия)
Ушбу вазн тоифасида энг кучли ва кескин рақобатга сабаб бўлиши кутилаётган боксчилар жам бўлишган. Шаҳобиддин Зоиров ўрин олган томонда унга энг асосий рақиблар бу, Ҳиндистон вакили Амит Пангал, колумбиялик Юбержан Мартинес ва Хитойлик Ҳу Жиангуан бўлиши мумкин. Бу 3 боксчи ўзаро чорак финалгача учрашишади ва ғалаба қозонгани ярим финалда Зоировга қарши чиқишини тахмин қилишимиз мумкин. Иккинчи томондан эса анча жиддий рақиблар Ёсвани Веита (Куба), Галал Яфаи (Британия), Даниел Асенов (Болгария), Габриель Эскобар (Испания), Сакен Бибосинов (Қозоғистон), Билол Бенама (Франция) финал йўлида сараланиб келишади.
-57 кг: 28 июль Миразизбек Мирзаҳалилов - Хосе Куилес (Испания)/Уокер Курт (Ирландия)
Миразизбек Мирзаҳалилов дастлабки жангидан бироз қийин рақибга қарши рингга кўтарилиши мумкин, яъни ирландиялик Уокер Курт катта эҳтимол билан испаниялик рақибини мағлуб этиб, Мирзаҳалилов билан учрашиши кутилмоқда. Қолаверса, кейинги босқичларда Мирзаҳалиловга у томондан Серик Темиржанов (Қозоғистон), Дюк Раган (АҚШ), Бутсенко Микола (Украина) жиддий қаршилик кўрсатади. Иккинчи томондан эса финал учун Лазаро Алварес (Куба), Петер Макгрил (Британия), Эрденебат Тсенбатар (Моғулистон), Алберт Батиргазиев (Олимпия байроғи остида/Россия) каби кучлилар жангларга киришaди.
-63 кг: 25 июль Элнур Абдураимов - Батарсухин Чинзориг (Мўғилистон)
Абдураимовнинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Уни дастлабки жангиданоқ кучли рақиб қарши олади. Яқиндагина бўлиб ўтган Осиё чемпионати ярим финалида Абдураимов Чинзоригга мағлуб бўлган эди. Бу сафар ҳолат қандай бўлишини эса тез орада билиб оламиз. Кейинги босқичларда Абдураимовга Баҳодир Усмонов (Тожикистон), Кейшавин Девис (АҚШ), Софиана Оумиҳа (Франция) жиддий қаршилик кўрсатади. Иккинчи томондан номдор боксчи Энди Круз Гомес (Куба), Люк Маккормак (Британия), Закир Сафуиллин (Қозоғистон) финал учун курашадилар.
-69 кг: 27 июль Бобоусмон Ботуров - Поландо Роҳан (Доминикан)
Ушбу рақибдан ўтган тақдирда чорак финал доирасида уни катта эҳтимол билан Британия вакили Пет Маккормак қарши олади. Қолаверса, Зеяд Ишаиш (Иордания) ҳам унга ярим финал доирасида дуч келиши мумкин. Финал йўлланмасини қўлга киритиш учун иккинчи томондан Рониел Игласиас (Куба), Севон Оказава (Япония), Деланте Жонсон (АҚШ), Аблайхан Жусупов (Қозоғистон), Лоренсо Сотомаёр (Азарбайжон), Андрей Замкавой (Олимпиада байроғи остида/Россия) асосий даъвогарлар ҳисобланади.
-75 кг: 26 июль Фанат Қаҳрамонов - Гиорги Харабадзе (Грузия)
Грузия вакили тўсиғидан ўтган тақдирда, Қаҳрамонов қозоғистонлик Абилҳан Аманкул билан тўқнаш келади. Қолаверса, ярим финал босқичи учун Глеб Бакши (Россия) асосий даъвогар. Иккинчи тарафда Александр Хичниак (Украина) ва Эумир Марсиал (Филиппин) яққол пешқадам сифатида эътироф этилади.
-81 кг: 25 июль Дилшодбек Рўзметов - Эммет Бреннан (Ирландия)
Рўзметов дастлабки босқичдан омадли ўтишига потенциали етарли. Аммо кейин у ўзи учун таниш бўлган кучли рақиб Алфонсо Домингес тўсиғидан ҳам ўтишига тўғри келади. Бу боксчи амалдаги Европа минтақавий квалификацион турнири ғолиби ва Европа чемпиони ҳисобланади. Лекин улар 2019 йилги жаҳон чемпионатида учрашган ва Рўзметовнинг қўли баланд келган эди. Бу сафар ҳам унга ишончли ғалаба тилаб қоламиз. Унга финал йўлида барчангизга яхши таниш бўлган кубалик Арлеан Лопес ҳам қаршилик кўрсатади. Финал баҳси учун қарши тарафда Бекзод Нурдавлетов (Қозоғистон), Бенжамин Уиттакер (Британия) асосий даъвогар бўлиши мумкин.
-91 кг: 24 июль Санжар Турсунов - Абдулрафиқ Бенчабла (Жазоир)
Ушбу вазн тоифасида битта 1/16 финал жангида айнан Турсунов ва унинг рақиби куч синашади. Бошқа боксчилар эса 1/8 финалдан ўз иштирокларини бошлайди. Кейинги жангда эса Санжарга амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган россиялик Муслим Гажимагомедов рақиб бўлади. Қарама қарши томондан финалга қадар иштирок этувчи асосий боксчилар сифатида Василий Левит (Қозоғистон), Хулио Сезар Ла Круз (Куба), Чавон Кларк (Британия), Патрик Теишера (Бразилия), Кастиллио Торресни (Экуадор) айтиб ўтиш мумкин.
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Муҳаммад Абдуллаев (Озарбайжон)/Данис Латипов (Баҳрайн)
Ушбу вазн тоифасида ҳамюртимиз имкониятини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. Ҳозирда Жалолов олтин медаль учун энг асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Шундай бўлсада, бу йўлда унга ўзи жойлашган томондан асосий рақиблар деб Сатиш Кумар (Ҳиндистон), Тсотне Рогава (Украина), Фрезер Кларк (Британия), Мурод Алиевни (Франция) кўрсатсак, сиз-у бизга яхши таниш бўлган Қозоғистон вакили Камшибек Конкабаев ва америкалик Ричард Торрес (АҚШ) бошқа томондан финалга қадар ҳаракат қилади. Эътиборли жиҳати шундаки, Жалолов юқорида келтирилган асосий боксчиларнинг барчасини яқин йилларда мағлуб этган. Фақатгина британиялик Фрезер Кларкга 2014 йилда имкониятни бой бергач, улар қайта тўқнаш келишмагани сабаб, қандай ҳолатдалиги нотаниш рақиб ҳисобланади.
Барча боксчиларимиз ғалабасига ишонч билдириб, уларга омад тилаб қоламиз!
Жалол Ахмедов тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди