11:06 / 08.08.2021
3 348

"UFC 265" турнири якунланди. Натижалар билан танишинг!


Ҳозиргина АҚШнинг Хьюстон шаҳрида “UFC 265” турнири ўз якунига етди. Марказий жангда оғир вазн тоифаси вакиллари Деррик Льюис ҳамда Сирил Ган ўзаро куч синашди. Бироз сокин тарзда кечган ушбу қарама-қаршиликда франциялик Сирил Ган иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Шунингдек, бир қатор муросасиз жангларни ҳам гувоҳига айландик. Қуйида, ушбу турнирдаги барча натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 Асосий кард
Деррик Льюис (АҚШ)  - Сирил Ган (Франция) – Ган иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди
Жозе Альдо (Бразилия) - Педро Муньос (Бразилия) – Альдо очколар ҳисобида зафар қучди.
Майкл Кьеса (АҚШ) - Висенте Люк (Бразилия) – Люк биринчи раундда бўғиш услуби билан ғолиб чиқди.
Анжела Хилл (АҚШ) - Тиша Торрес (АҚШ) – Торрес ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.
Кейси Кенни (АҚШ) - Сонг Ядонг (Хитой) – Ядонг ҳакамларнинг алоҳида қарори билан зафар қучди.

Прелим кард
Рафаэль Физиев (Қирғизистон) - Бобби Грин (АҚШ) – Физиев ҳакамлар қарорига кўра ғолиб чиқди.
Винс Моралес (АҚШ) - Драко Родригес (АҚШ) – Моралес ҳакамаларнинг бир овоздан чиқарган хулосасига мувофиқ ғалаба қозонди.
Эд Херман (АҚШ) - Алонзо Менифилд (АҚШ) – Менфилд ҳакамларнинг якдил қарори билан ғолиб чиқди.
Каролина Ковалькевич (Польша)- Джессика Пенн (АҚШ) – Пенн биринчи раундда оғритиш услуби эвазига ғалаба қозонди.
Манель Капе (Португалия) - Оде Осборн (АҚШ) – Капе биринси раундда нокаут билан зафар қучди.
Андерсон Дос Сантос (Бразилия)- Майлс Жонс (АҚШ) – Жонс учинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди.
Мелисса Гатто (Бразилия) - Виктория Леонардо (АҚШ) – Гатто иккинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Жонни Муньос (АҚШ)- Жейми Симмонс (АҚШ) – Муньос иккинчи раундда бўғиш услуби эвазига зафар қучди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "UFC 265" турнири якунланди. Натижалар билан танишинг!