Сирил Ган шифохонадан кейин илк бор кўриниш берди: у мухлисларига муҳим хабар йўллади

2 дақиқа ўқиш23
Сирил Ган шифохонадан кейин илк бор кўриниш берди: у мухлисларига муҳим хабар йўллади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • UFC оғир вазн чемпиони Siriл Ган Джош Хокитга қарши беш раундлик жангдан сўнг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хавотирларга барҳам бериб, ўзининг соғлом эканини маълум қилди.
  • Франсуз жангчиси ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видеомурожаатида тиббий текширувлардан муваффақиятли ўтганини ва ўзини яхши ҳис қилаётганини тасдиқлади.

UFC’нинг амалдаги оғир вазн чемпиони Сирил Ган Жош Хокитга қарши беш раундлик жангдан кейин шифохонага юборилгани сабабли матбуот билан мулоқот қила олмаган эди. Бу ҳолат мухлислар орасида француз жангчисининг саломатлиги борасида саволлар пайдо қилди. Бироқ турнирдан икки кун ўтиб, Ган ижтимоий тармоқларда видеомурожаат билан чиқиб, ўз аҳволи ҳақидаги хавотирларга барҳам берди. Чемпион нафақат ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди, балки камарини ҳимоя қилиш учун яна октагонга қайтиш нияти борлигини ҳам билдирди.

«Менда ҳаммаси жойида»: чемпион шифохонага нима сабабдан борганини тушунтирди

Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 334 турнири доирасидаги чемпионлик жанги Сирил Ган учун осон кечмади. У Жош Хокит билан беш раунд давомида кескин беллашув ўтказди. Жанг тугагач, француз спортчи одатдагидек журналистлар билан суҳбатлашиш ўрнига, тиббий текширувдан ўтиш учун шифохонага олиб кетилди.

Бунинг натижасида унинг саломатлиги ҳақида турли саволлар пайдо бўлди. Ган эса турнирдан икки кун ўтиб, мухлисларига шахсан мурожаат қилди.

«Мен яхши эканлигимни билдирмоқчиман. Ҳа, жангдан сўнг дарҳол мени текширув учун шифохонага юборишди. Керакли текширувлардан ўтдик ва менда ҳаммаси жойида. Ҳолатимга ишонч ҳосил қилиш учун шифохонага боришимиз керак эди. Чунки бу ҳақиқий жанг эди. Лекин нима бўлишидан қатъи назар, биз ғалаба билан қайтдик», — деди чемпион.

Шу тариқа, француз жангчиси ўз саломатлиги борасидаги хавотирларга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, тиббий текширувлардан кейин аҳволи яхши экани маълум бўлган.

Сирил Ган октагонга қайтишни режалаштирмоқда

Видеомурожаатида чемпион фақат саломатлиги ҳақида гапириб қолмади. У жангдан олдин, беллашув давомида ва ундан кейин ўзини қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорлик билдирди.

«Менга ёзиб, ҳолатимдан хабар олаётган барчага раҳмат. Жангдан олдин, жангда ва жангдан кейинги қўллаб-қувватлов учун барчангизга ташаккур. Биз биргамиз.

Энди дам олиш вақти келди. Шундан сўнг машғулотларга қайтиб, кейинги қадамга тайёрланамиз. Бу охири эмас. Қўллаб-қувватлаганингиз учун яна бир бор катта раҳмат!» — деди Ган.

Бу гаплар чемпионнинг фаолиятини давом эттириш ва келгуси жангларга тайёргарлик кўриш нияти борлигини англатади. Бироқ у ҳозирча навбатдаги рақиби ёки жанг санаси ҳақида маълумот бермади.

Жош Хокит билан беш раундлик жанг қандай якунланди?

Эслатиб ўтамиз, Сирил Ган ва Жош Хокит ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги беш раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан француз жангчисининг ғалабасини қайд этишди.

  • 48:47 — Сирил Ган фойдасига;

  • 48:47 — Сирил Ган фойдасига;

  • 48:47 — Сирил Ган фойдасига.

Шу тариқа, Ган чемпионлик камарини сақлаб қолди. Қолаверса, жанг ҳар икки спортчи учун ҳам молиявий жиҳатдан манфаатли бўлди: улар «Оқшомнинг энг яхши жанги» учун белгиланган бонус сифатида қўшимча 100 минг доллардан олди.

Энг муҳими, жангдан кейин шифохонага юборилган чемпионнинг ўзи мухлисларига аҳволи яхши эканини маълум қилди. Энди Ганнинг олдида дам олиш, машғулотларга қайтиш ва навбатдаги чемпионлик ҳимоясига тайёргарлик кўриш вазифаси турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?