
Nike ва Hyperice ҳамкорлигида яратилган Hyperboot кроссовкалари расман тақдим этилди, деб ёзади Wylsa.com.
Бу “ақлли кроссовкалар” машқ олдидан мушакларни тайёрлаш ёки машқдан сўнг совутириш учун мўлжалланган. Hyperice мутахассисларига кўра, кроссовкалардаги иситиш элементи ва иккита ҳаво камераси мушакларга тезроқ қон оқимини таъминлайди ва кислород билан таъминлайди.
Унда уч хил ҳарорат (44°C, 48°C ва 52°C) ва уч хил босим даражаси (50, 130, 210 мм сим. уст.) мавжуд. Уларни кроссовканинг ўзидаги тугмалар ёки смартфон иловаси орқали бошқариш мумкин.
Hyperboot’лар аккумуляторда 1,5 соатгача ишлайди. Огирлиги — 1,7 кг.
Сотувлар 17 майдан фақат АҚШ ва Канадада бошланади. Нархи — 900 доллар.
Nike ва Hyperice шу билан бирга спортчилар учун танани тез разогрев ва совитишга ёрдам берувчи жилет прототипини ҳам намойиш қилди. Унинг чиқиш санаси ҳали маълум эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар