Апрелнинг илк кунида об-ҳаво қандай бўлиши маълум бўлди

Апрелнинг илк кунида об-ҳаво қандай бўлиши маълум бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзгидромет 1 апрел куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлишини маълум қилди.
  • Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 27-29° илиқ бўлади.
  • Қорақалпоғистон ва Хоразмда, шунингдек Самарқанд ҳамда Қашқадарёнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин, бошқа ҳудудларда асосан ёғингарчилик кутилмайди; кундузи ҳарорат 23-30° илиқ бўлади.

Ўзгидромет 1 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 27-29° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқандда баъзи жойларда қисқа ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарёда баъзи жойларда қисқа ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 25-30° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар