Бухорода 1 кунда 3 марта зилзила: аҳоли орасида хавотир кучаймоқда

Бухорода 1 кунда 3 марта зилзила: аҳоли орасида хавотир кучаймоқда

Бугун, 22 май куни Бухоро вилояти ҳудудида яна ер силкиниши кузатилди. Сейсмологлар маълумотига кўра, кун давомида қайд этилган навбатдаги зилзиланинг магнитудаси 4 баллни ташкил этган.

Маълум бўлишича, ер қимирлаши соат 10:44 атрофида содир бўлган. Зилзила ўчоғи Жондор тумани ҳудудида жойлашиб, Тошкент шаҳридан тахминан 526 километр жануби-ғарбий масофада қайд этилган. Ерости силкинишининг чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.

Мутахассислар келтирган маълумотларга кўра, зилзила айрим ҳудудларда сезиларли даражада ҳис қилинган. Хусусан, Газли шаҳрида 2-3 балл атрофида ер тебраниши кузатилган. Шунингдек, Пешкў, Қоракўл ва Жондор туманларида ҳам ер қимирлаши 2 балл кучида сезилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар