Ўзбекистон ҳудудида навбатдаги ер силкиниши қайд этилди

31 август куни соат 14:58:44 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида жойлашгани маълум қилинди, деб хабар беради smrm.uz.
Зилзила магнитудаси 3,8 ни ташкил этган. Ер силкиниши 10 километр чуқурликда қайд этилган. Эпицентр координаталари 40,28 шимолий кенглик ва 63,37 шарқий узунлик сифатида кўрсатилган.
Тошкентдан эпицентргача бўлган масофа 504 километр бўлиб, у пойтахтдан жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.
Зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сезилган. Газли шаҳрида силкиниш кучи 3 баллни ташкил этган, шаҳар эпицентрдан 18 километр масофада жойлашган.
Пешкў туманида зилзила 2 балл куч билан сезилган. Ушбу ҳудуд эпицентрдан 35 километр узоқликда. Жондор туманида ҳам 2 балллик силкиниш қайд этилган, масофа 47 километрни ташкил қилган.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…