Ошдаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Ошдаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

15 сентябрь куни эрталаб Қирғизистон Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлди. Зилзила Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидаги айрим ҳудудларда ҳам сезилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Зилзила соат 06:55:31 да қайд этилган. Унинг магнитудаси 3,2 балл, чуқурлиги 6 километрни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Ош ҳудудида жойлашган. У Тошкентдан 334 километр жануби-шарқда қайд этилган. Эпицентр координаталари 40,81 шимолий кенглик ва 73,15 шарқий узунликни ташкил қилади.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкинишлари Хонобод туманида 2–3 балл, эпицентрдан 14 километр масофада сезилган.

Қўрғонтепа туманида эса зилзиланинг сезилиш кучи 2 баллни ташкил қилган. Бу ҳудуд эпицентрдан 24 километр масофада жойлашган.

Ҳозирча зилзила оқибатида вайронагарчилик ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар