Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарёда ер силкиниши кузатилди

Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарёда ер силкиниши кузатилди

2026 йил 25 октябрь куни соат 22:44 да Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишининг ўчоғи 149 километр чуқурликда жойлашган. Зилзила Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида 2 балл куч билан сезилган. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумот берди.

Марказ маълумотларига кўра, зилзила Сурхондарё вилоятида 2 балл куч билан сезилган. Эпицентрдан ушбу ҳудудгача бўлган масофа 344 километрни ташкил этган.

Фарғона вилоятида ер силкинишининг сезилиш кучи 2 балл бўлган. Эпицентрдан масофа 465 километрни ташкил этган. Қашқадарё вилоятида ҳам зилзила 2 балл куч билан сезилган, масофа эса 539 километр бўлган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан жануби-шарқ томонда, 577 километр узоқликда жойлашган. Ўчоқ координаталари 36,25 шимолий кенглик ва 70,95 шарқий узунликни ташкил этган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар