Тошкентда 169 та йўналишда автобус кондиционерлари назоратга олинди

Тошкентда жамоат транспортида кондиционерлар ишлашини назорат қилиш кучайтирилди. Транспорт вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти пойтахт автобуслари ҳамда электробусларида ҳарорат меъёрларига риоя этилишини текширишни бошлади.
Брутто-шартномалар талабига кўра, ташқи ҳаво ҳарорати +28 даражадан юқори бўлган вақтда автобус ва электробус салонидаги ҳарорат +26 даражадан ошмаслиги лозим. Ташувчилар совитиш тизимларини ишчи ҳолатда сақлаши ва йўловчилар учун белгиланган шароитни таъминлаши шарт.
Махсус ишчи гуруҳлар Тошкентдаги 169 та йўналишда рейдлар ўтказмоқда. Текширувлар транспорт воситаларининг ўзида амалга оширилиб, кондиционерларнинг ишлаши ва салондаги ҳарорат ўлчанмоқда.
Ёзги мавсумда йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш назорат тадбирларининг асосий мақсади сифатида кўрсатилган. Совитиш тизимларидан фойдаланиш талабларини бажармаган ташувчиларга нисбатан интизомий ва молиявий чоралар қўлланади.































Изоҳлар 0
…