Ўзгидромет огоҳлантирди: қатор ҳудудларда сел хавфи кучаймоқда

1 дақиқа ўқиш85
Ўзгидромет огоҳлантирди: қатор ҳудудларда сел хавфи кучаймоқда

Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ва тоғ олди ҳудудларида яқин кунларда сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, 23–27 июнь кунлари кузатилиши кутилган ёғингарчиликлар сабабли айрим ҳудудларда сел оқимлари шаклланиши эҳтимоли юқори. Хусусан, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳамда тоғ олди туманлари хавфли ҳудудлар сифатида қайд этилган.

Мутахассислар ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва тоғ йўлларида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. Айниқса, кучли ёмғирлар оқибатида сой ва дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, республика бўйлаб айрим жойларда қисқа муддатли кучли ёғингарчиликлар кузатилиши натижасида шаҳар ва қишлоқларда ёмғир сувлари тўпланиб, маҳаллий сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли ҳам бор.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 23 июнь куни мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 24 июнда эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

25–26 июнь кунлари эса республика ҳудудида асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Шу билан бирга, ҳаво ҳарорати кўпчилик ҳудудларда 33–38 даража атрофида бўлиши, жанубий вилоятларда эса айрим жойларда 41–44 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?