ЖЧ-2026да автоголлар сони 8 тага етди

ЖЧ-2026да автоголлар сони 8 тага етди

2026 йилги жаҳон чемпионати ҳали гуруҳ босқичида бўлишига қарамай, турнирда киритилган автоголлар сони 8 тага етди.

Бу кўрсаткич аввалги кўплаб мундиаллардаги натижадан юқори. Жумладан, 2022 йилги жаҳон чемпионатида 2 та, 2014 йилда 4 та, 2010 йилда эса 2 та автогол қайд этилган.

Жаҳон чемпионатлари тарихида ҳозирча энг кўп автогол 2018 йилги мусобақада киритилган. Ўша турнирда футболчилар ўз дарвозасига жами 12 марта тўп киритган.

Мундиаллар бўйича автоголлар статистикаси:

• 1930 йил — 1 та
• 1934 йил — 0 та
• 1938 йил — 2 та
• 1950 йил — 0 та
• 1954 йил — 4 та
• 1958 йил — 0 та
• 1962 йил — 0 та
• 1966 йил — 2 та
• 1970 йил — 1 та
• 1974 йил — 3 та
• 1978 йил — 2 та
• 1982 йил — 1 та
• 1986 йил — 2 та
• 1990 йил — 0 та
• 1994 йил — 1 та
• 1998 йил — 5 та
• 2002 йил — 2 та
• 2006 йил — 4 та
• 2010 йил — 2 та
• 2014 йил — 4 та
• 2018 йил — 12 та
• 2022 йил — 2 та
• 2026 йил — 8 та

ЖЧ-2026 давом этаётгани ва ҳали гуруҳ босқичи якунланмагани учун бу рақам яна ошиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар