Тошкент вилоятидаги чегара божхона пости замонавийлаштирилади

1 дақиқа ўқиш102
Тошкент вилоятидаги чегара божхона пости замонавийлаштирилади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти «Навоий» чегара божхона постига туташ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилади.

Ҳозирга қадар мазкур ҳудудда хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан турли хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Бироқ хизматлар сифати ва қамрови талаб даражасида эмаслиги сабаб фуқаролар томонидан айрим эътирозлар билдирилган.

Шу муносабат билан бошқарма раҳбарияти ҳудудга бориб, уни замонавий талаблар асосида ривожлантириш учун тайёрланган лойиҳа билан танишди.

«Божхона сервис» давлат муассасаси ишлаб чиққан лойиҳа доирасида йўловчилар учун қулай кутиш заллари барпо этиш режалаштирилган. Шунингдек, санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган ювиниш ҳамда ҳожатхона мажмуалари, қисқа муддат дам олиш жойлари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа амалга оширилгандан кейин чегара ҳудудида фуқаролар ва транспорт ҳаракати иштирокчилари учун шароитлар яхшиланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, хизматлар сифати оширилиб, пост атрофидаги инфратузилма янгиланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?