Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёни бошланди

Ўзбекистонда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни бошланди. Жорий йилда 2019 йилнинг 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар биринчи синфга қабул қилинади.
Қабул икки босқичда ташкил этилади. 20 июндан 31 июльгача ҳужжатлар мактабга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул қилинади. Бу даврда ота-оналар фарзандини яшаш манзилига тегишли мактабга рўйхатдан ўтказиши мумкин.
1 августдан 15 августгача эса бўш ўринлар мавжуд бўлган мактабларга микроҳудуддан ташқари қабул амалга оширилади. Бунда болани бошқа ҳудуддаги мактабга жойлаштириш имконияти бўш ўринлар сонига боғлиқ бўлади.
Мамлакатнинг 135 та туман ва шаҳрида электрон навбат тизими жорий этилган. Ота-оналар аризани «мй.maktab.uz» ёки «мй.gov.uz» порталлари орқали онлайн юбориши мумкин.































Изоҳлар 0
…