Президентнинг кутилмаган ташрифи амалга оширилган поликлиника раҳбари ишдан олинди

Президентнинг кутилмаган ташрифи амалга оширилган поликлиника раҳбари ишдан олинди
Яшнобод тумани ҳокимиятида маъмурият вакиллари ва фаоллар иштирокида ўтказилган йиғилиш вақтида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев тумандаги аянчли вазият ҳақида сўзлади. Бундай вазият айниқса президентнинг кутилмаган ташрифи амалга оширилган 32-оилавий поликлиникага тааллуқли экани қайд этилди.

Президент поликлинака ҳовлисини ёввойи ўтлар босиб кетганини ва оддий санитар ва гигиеник нормаларга риоя қилинмаганини таъкидлаб ўтган.

«Кун.uz» манбасининг маълумот беришича, туман ҳокимига ушбу поликлиника бош шифокорини ишдан олишга ва тумандаги барча тиббиёт муассасаларини тартибга келтиришга кўрсатма берган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар