Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини қайтадан тикланади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта тикланиб, Қизириқ ва Бойсун туманлари чегаралари ўзгартирилиши мумкин.
Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинларини (умумий ер майдони 20531 гектар) ҳамда Бойсун туманининг “Сайроб” ва “Ғайрат” массивларидан (умумий ер майдони 17360 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудидан Бандихон тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тасдиқланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хотин-қизлар давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига мақсадли тайёрланади
Ўзбекистонда ўқитувчиларни зўравонликка мойиллик бўйича текшириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
Ўзбекистонда “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади
Таълим соҳасида овқатлантиришни назорат қилиш маркази ташкил этилади
Тошкентда йўл муаммоларини ҳал қилиш учун “қизил линия” ишга туширилди