Ўзбекистонда 23 март, душанба куни, об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлиб, бу меъёрдан 3-4 даражага юқоридир.
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 24 март, сешанба куни, Каспий денгизининг жанубий туманларидан нам ҳаво оқими киради. Республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиб, ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди ва шу кун меъёрига яқинлашади. Фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
25 март, чоршанба куни, салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийси, шунингдек, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ бўлади, кундузги ҳарорат 10-15 даражагача пасаяди.
26 мартдан 28 мартгача мамлакат ҳудуди юқори босимли майдон таъсирида бўлади. Кечаси ҳарорат 3-8 даража илиқ атрофида боълади 26 март куни кундузи ҳарорат салқин, 10—15 даража илиқ, 27—28 март кунлари эса ҳарорат 15-20 даражагача коътарилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди