Ҳиндистонлик эркак ўзига атаб сохта дафн маросими ўтказди (видео)

1 дақиқа ўқиш367
Ҳиндистонлик эркак ўзига атаб сохта дафн маросими ўтказди (видео)

Ҳинд ОАВ маълумотига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штатида яшовчи 74 ёшли Моҳан Лал “ким менинг дафн маросимимга келишини” ва “мени қанчалик ҳурмат қилишлари ва яхши кўришларини” билиш мақсадида ўзининг сохта дафн маросимини ташкил этди. У катафалкка ётиб, ўзини крематорийга олиб боришни сўраган, бу пайтда фон мусиқаси сифатида таъсирли қўшиқлар янграб турган, дея хабар беради ОАВ.

Унинг гўёки вафот этгани ҳақидаги хабар тезда тарқалиб, юзлаб қишлоқ аҳолиси маросимга қўшилган. NDTV хабарига кўра, улар манзилга етиб келганида, Моҳан Лал ўрнидан туриб, “барча одамларни ҳайратда қолдирган”. Шундан сўнг, сохта дафн маросимида рамзий қўғирчоқ ёқиб юборилган ва катта байрам ташкил этилган.

Yonma-yon qo'yilgan suratlarda kishi tiriklikda va vafot etgan holatda tasvirlangan.

Мазкур ҳолат интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

NDTV хабар беришича, қишлоқ аҳолиси Моҳан Лални оддий инсон сифатида эмас, балки фаол жамоатчи сифатида яхши танийди. Яқинда у ўз маблағи ҳисобидан қишлоқда замонавий крематорий қуриб берган, бунга эса ёмғир мавсумида кремация қилишдаги қийинчиликларга гувоҳ бўлгани сабаб бўлган.

ОАВ маълумотларига кўра, Моҳан Лалнинг рафиқаси Живан Жёти 14 йил аввал вафот этган, у эса икки ўғил ва бир қизни тарбиялаб келмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?