Эски автомобил эгаларига огоҳлантириш: 30 баробар тўлов жорий этилади

Эски автомобил эгаларига огоҳлантириш: 30 баробар тўлов жорий этилади

Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ошган автомобилларни бозор қиймати асосида сотиб олиш ҳамда утилизация қилиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги маълум қилди.

Янги тартибга кўра, эски транспорт воситалари эгаларига икки хил имконият таклиф қилинади: янги автомобил учун бошланғич тўлов сифатида электрон ваучер бериш ёки ушбу маблағни нақд пул кўринишида тақдим этиш.

Фуқаролар ваучер орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилиши мумкин. Бунда маблағ чегирма сифатида ҳисобланиб, қолган тўловни бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, эски автомобилларини ўз вақтида утилизацияга топширмаган шахсларга нисбатан ҳам чора кўрилади. Улар ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши керак бўлади.

Маълумот учун, ҳозирда Тошкент шаҳрининг ўзида ҳар куни қарийб 600 мингта транспорт воситаси ҳаракатланади. Бундай амалиёт Франция, Германия, Хитой ва АҚШ каби 60 дан ортиқ давлатларда ҳам қўлланилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар