12:34 / 25.03.2020
5 527

1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Тошкентда иккиламчи бозордан уй олиш ҳуқуқи, тан олинадиган фуқаролик, адлия тизимига қайтаётган «ЗАГС», кенгайтирилаётган электрон давлат хизматлари ва бошқалар.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб кутилаётган айрим ўзгаришларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тошкентдан пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўлади
Президентнинг шу йил 2 мартда имзолаган фармонига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш мўлжалланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тартибни жорий этишни кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Муҳокама шу йилнинг 31 мартига қадар давом этиши назарда тутилса, мазкур масаланинг ижроси бўйича белгиланган муддат бузилади.

Айрим фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигини тан олиш бошланади
Шу йилнинг 13 март куни тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун айрим қоидалари 1 апрелдан бошлаб кучга киради.

Жумладан, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинади.

Ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари деб тан олинган бола ҳам юқоридаги асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинади.

ФХДЁ органлари адлия тизимига қайтади
Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли фармони билан 2020 йил 1 апрелдан ФҲДЁлар адлия тизимига, яъни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Бунда, агентликка ФҲДЁ органлари ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланади.

Эслатиб ўтамиз, президентининг 2018 йил 12 июндаги «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ, ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилган эди.

Ҳудудлардаги 1 минг 576 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар арзон уй-жойлар билан таъминланади

Давлат дастурининг 204-бандига мувофиқ, 1 апрелга қадар ҳудудларда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар арзон уй-жойлар билан таъминланади. Бунда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич бадал тўловини қурилиш компанияларига ўтказилади. Банд ижроси учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул этиб белгиланган.

Онлайн давлат хизматларини кўрсатиш кенгайтирилади
Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон фармонига мувофиқ қуйидаги давлат хизматлари 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатилади:

Руҳий ва Наркология диспансер маълумотномалари Давлат хизматлари марказлари орқали берилади
Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 10 январдаги «Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»18-сонли қарорига мувофиқ 1 апрелдан бошлаб Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади.

Фуқароларга Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.

Наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.
Айрим туманларда ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун шаффоф ва очиқ танлов ўтказиш орқали ажратиш механизми жорий этилади

Президентнинг шу йил 28 январдаги ПҚ-4575-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти Қибрай ва Тошкент туманлари, Фарғона вилояти Фарғона ва Олтиариқ туманлари ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб ва Нишон туманларида:

- жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун шаффоф ва очиқ танлов ўтказиш орқали ажратиш механизми жорий этилади;
- жисмоний ва юридик шахсларга кейинчалик танловга қўйиш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда махсус геопортал орқали ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳуқуқи берилади;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда улардан солиққа тортишда фойдаланиш механизми жорий этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?