Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)

Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)

23 август куни Янги Тошкент ҳудудида Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампуси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Маросим давомида давлат раҳбарлари буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий ҳайкали ёнида дарахт экди. Шунингдек, уларга янги университет кампусининг қурилиши, таълим инфратузилмаси ҳамда мажмуани келгусида ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берилди.

Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)

Университет кампуси 40 гектар майдонда барпо этилмоқда. Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган. Якунда мажмуа 20 минг нафаргача талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойларини ўз ичига олади.

Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 12 минг талабага мўлжалланган беш қаватли ўқув биноси ва замонавий лабораториялар мажмуаси қуриб битказилган.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев кампусдаги таълим ва илмий фаолият учун яратилган шароитлар, ахборот-ресурс маркази ҳамда Низомий Ганжавий меросига бағишланган музей экспозицияси билан ҳам танишди.

Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)

Музейда Низомий Ганжавийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бой адабий-маънавий мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги узоқ йиллик маданий ва адабий алоқалар акс эттирилган.

Учрашувда таълим, илм-фан ва маданият йўналишларидаги ҳамкорлик икки қардош халқ ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаши қайд этилди. Бундай лойиҳалар ёшларни умумий маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Янги Тошкентда педагогика университетининг янги кампуси очилди (фото)
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар