Россияда Li Auto кроссоверлари нархи кескин пасайди: Чегирмалар эълон қилинди

Россияда Li Auto кроссоверлари нархи кескин пасайди: Чегирмалар эълон қилинди

Россия бозорига расмий равишда етказиб берилаётган Li Auto премиум гибрид кроссоверлари тўғридан-тўғри чегирмалар ҳисобига сезиларли даражада арзонлашди. Нархларнинг пасайиши бренднинг бир нечта оммабоп моделларини қамраб олган бўлиб, харидорлар учун қулай имкониятлар яратмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Энг катта чегирма Li Auto Л6 2026 моделига тўғри келди. Хусусан, Pro комплектацияси учун 720 минг рубл, Max версияси учун эса 773 минг рубл миқдорида чегирма жорий этилди. Ушбу чегирмалар ва траде-ин дастурини ҳисобга олган ҳолда, Li Auto Л6 2026 Pro нархи 6,69 млн рублгача, Max версияси эса 7,19 млн рублгача тушди.

Шунингдек, Li Auto L7 модели ҳам арзонлашди. Ҳозирда ушбу кроссовер фақат Ultra комплектациясида таклиф этилмоқда ва унга 685,5 минг рубл миқдорида тўғридан-тўғри чегирма берилмоқда. Траде-ин имтиёзлари билан бирга Li Auto L7 2025 Ultra нархи 9,219 млн рублни ташкил этмоқда.

Бренднинг флагман модели бўлмиш Li Auto L9 учун ҳам чегирмалар эълон қилинди. Гарчи чегирма миқдори бошқа моделлардагидек катта бўлмаса-да, 395,5 минг рубллик пасайиш сезиларли ҳисобланади. Ultra комплектациясидаги ушбу флагман барча чегирмалар билан 10,995 млн рублдан сотилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар