Миржалол Нематовдан “Анор” — янги тарона тақдим этилди (видео)

Хонанда Миржалол Нематов бугун соат 19:00 да “Анор” номли янги қўшиғи ва клипини премьера қилди. Янги тарона қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини тортиб, ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Клипда актриса Зарина Йўлдошева ва хонанданинг ўзи иштирок этган бўлиб, ундаги саҳналар ва образлар томошабинлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.
Бироқ, актрисанинг кийиниш услуби ҳам муҳокамаларга сабаб бўлиб, айримлар уни бироз очиқ деб ҳисоблашган.
Тингловчилар қўшиқни илиқ кутиб олиб, изоҳларда ижобий фикрларини қолдиришмоқда. Кўпчилик унинг оҳанги ва мазмунини юқори баҳолаб, клипдаги ижро алоҳида таъкидлашган. Хонандага эса кейинги ижодий ишларида омад тилаб, яна шундай таъсирли қўшиқлар кутиб қолишаётганини ёзишмоқда.





























Изоҳлар 0
…