Саҳнада мушук “Ромео ва Жулетта” трагедиясини комедияга айлантирди (видео)

Саҳнада мушук “Ромео ва Жулетта” трагедиясини комедияга айлантирди (видео)
Қисқача

Туркиянинг Измир шаҳрида россиялик балет жамоаси томонидан намойиш етилган „Ромео ва Жулетта“ спектакли саҳнага тўсатдан мушук чиқиб қолгани сабабли кутилмаган бурилиш ясади. Малла мушук Ромео ролини ижро етаётган актёрнинг ёнига келиб, унинг сочлари билан ўйнай бошлади ва ҳатто уларни тишлади. Бу вақтда Жулетта образи севгилиси устида мотам тутиб, қайғу ва изтиробни ифодалаётган еди.

Туркиянинг Измир шаҳрида россиялик балет жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Ромео ва Жулетта” спектакли кутилмаган ҳолат сабаб томошабинлар учун унутилмас лаҳзага айланди. Асарнинг энг фожеали саҳналаридан бири бирдан кулгили тус олди.

Бунга саҳнага тўсатдан югуриб чиққан малла мушук сабаб бўлди. У ҳеч иккиланмай Ромео ролини ижро этаётган актёр ёнига келиб жойлашди ва бироздан сўнг унинг сочлари билан ўйнай бошлади. Ҳатто уларни тишлаб, саҳнани ўзига хос “шоу”га айлантирди.

Бу пайтда Жулетта образи қайғу ва изтиробни ифодалаб, севгилиси устида мотам тутаётган эди. Аммо мушукнинг кутилмаган ҳаракатлари томошабинлар орасида кулги уйғотиб, фожеавий саҳнани бутунлай бошқа кайфиятга буриб юборди.

Видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар томонидан илиқ ва ҳазиломуз изоҳлар билан қарши олинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар