Райҳон Ғаниева “Бобур” аренасини ёндирди: унутилмас шоу

Ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи Райҳон Ғаниеванинг ташрифи шаҳарда ҳақиқий мусиқий байрамга айланди. У янги “Бобур” аренасининг тантанали очилиш маросимида саҳнага чиқиб, минглаб мухлисларга унутилмас кайфият улашди.
Айнан шу муҳташам мажмуанинг илк йирик концерт дастури Райҳоннинг жўшқин чиқиши билан бошланди. Хонанда кеча давомида ўзининг йиллар давомида хит-парадлардан тушмаган энг сара қўшиқларини жонли ижрода тақдим этди.
Концерт муҳити жуда қайноқ ва шиддатли кечди. Замонавий ёруғлик шоуси ва кучли акустика остида янграган ҳар бир таронага стадиондаги мухлислар бир овоздан жўр бўлишди. Хонанда билан аудитория ўртасидаги самимий мулоқот ва кучли энергия уйғунлиги кечага алоҳида жозиба бағишлади.





























Изоҳлар 0
…