Умидахон: “Хўжайним Нилуфар Усмонованинг продюсери” — кутилмаган факт

Таниқли хонанда Умидахон Ҳожиева “Менинг ошхонам” дастуридаги интервюсида оилавий ҳаёти, ўзаро ҳурмат ва муносабатлар ҳақида самимий фикрлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида хонандага турмуш ўртоғи ҳам продюсер бўла туриб, нега айнан унинг продюсери эмаслиги ҳақида савол берилди. Умидахон бу саволга кулиб жавоб берди:
“Ҳамма шу саволни беради. Билмадим, бизда шунақа ва бизга шу қулай. Улар ҳам санъат соҳасидалар, ҳозирда Нилуфар Усмонованинг менежери, администратори ва продюсери сифатида фаолият юритадилар. Иш вақтида тасодифан учрашиб қолсак ҳам, гўё бир-биримизни танимагандек бўламиз. Мен уларни иш пайтида умуман безовта қилмайман. Аммо баъзан ўзлари қўнғироқ қилиб, 'қаердасан, тез уйга кел', дейдилар”, — деди хонанда.

Шунингдек, у турмуш ўртоғининг феъл-атвори ҳақида ҳам очиқ гапирди:
“Одамлар хоҳ ишонишсин, хоҳ ишонишмасин, турмуш ўртоғим жуда жиддий ва қаттиққўл инсонлар. Изоҳларда ҳам кўпчилик 'сиз қувноқсиз, меҳрибонсиз, мос эмассизлар', деб ёзади. Аслида эса улар жуда яхши инсонлар, лекин ҳақиқатдан ҳам тартиб-интизомни яхши кўрадилар ва ҳамма нарсани назоратда ушлайдилар”, — дея қўшимча қилди Умидахон.
Мазкур интервю ижтимоий тармоқларда қизиқиш билан қарши олиниб, турли фикр ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.





























Изоҳлар 0
…