Кўсем роли билан танилган актриса наркорейдда ушланди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 11 июн кунги рейд давомида шоу-бизнес ва кино оламининг 23 нафар таниқли вакили қўлга олинган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Улар орасида машҳур актриса Берен Саат, хонанда Кенан Дўғулу, модел ва қўшиқчи Айше Ҳатун Ўнал ҳамда блогер Керимчан Дурмаз ҳам бор.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ушланганлардан қон ва соч намуналари олиниб, кейинчалик полицияга топширилган.
Уларга гиёҳванд ёки психотроп моддаларни сақлаш ҳамда гиёҳвандликни тарғиб қилиш билан боғлиқ айбловлар қўйилмоқда.
Тинтувлар давомида айрим уй ва иш жойларидан гиёҳванд моддалар ҳамда уларни истеъмол қилиш учун мўлжалланган воситалар топилгани айтилмоқда.





























Изоҳлар 0
…