Аҳад Қаюм: “Аслида математика ўқитувчисиман” — кутилмаган фактлар очиқланди

Таниқли шоир, продюсер ва режиссёр Аҳад Қаюм “Наво меҳмонда” дастуридаги суҳбатида ўзининг таълим йўли ва касбий фаолияти ҳақида кутилмаган маълумотларни ошкор қилди.
Унинг айтишича, аслида у математика ўқитувчиси бўлиб, Тошкент ахборот технологиялари университетининг математика ва физика йўналишини тамомлаган. Аҳад Қаюм 4 йил давомида ўқитувчилик қилганини, кейинчалик эса ижоди оммалашгач, санъат соҳасига ўтганини таъкидлади.
Шунингдек, у ўз оиласи ҳақида ҳам қизиқарли фактларни келтирди. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси ва бува-бувилари ҳам ўқитувчи бўлган, яъни уларнинг оиласи ҳақиқий ўқитувчилар сулоласи ҳисобланади. Ҳатто авлодида 400 га яқин ўқитувчилар борлиги айтилди.
Аҳад Қаюмнинг бу гаплари ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотиб, кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.





























Изоҳлар 0
…