20 миллион сўмлик алимент қарзи бор ота меҳмонхонадан топилди

Жиззах вилоятида алимент тўловларидан 20 миллион сўмдан ортиқ қарзи бўлган фуқаро қидирув тадбири давомида топилди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси ходимлари қидирувда бўлган А.Д.ни Жиззах шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида аниқлаган.
Фуқаро икки кишилик хона буюртма қилиб, кимнидир кутиб турган вақтда ходимлар томонидан ушланган.
Қайд этилишича, у аввал ҳам фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда қарздор тегишли тартибда масъул бўлимга топширилган ва ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






























Изоҳлар 0
…